“Ижтимоий ва маданий ғоялар ярмаркаси”да иштирок этиш учун танлов

2
56 marta o'qildi
Eslatma: Ushbu dasturga topshirish muhlati o'tgan. Undan faqat ma'lumot olish maqsadida foydalanishingiz mumkin.

«OXUS Culture» ташкилоти ЮНЕСКО шафелигида ижтимоий соҳада аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, ҳамда миллий маданиятни ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва оммавийлаштиришга қаратилган ижтимоий ва маданий лойиҳа таклифлари танловини эълон қилади. Лойиҳа таклифлари қуйидаги мавзуларда бўлиши мумкин:

– аҳолининг ижтимоий заиф бўлган қатламларини қўллаб-қувватлаш

– маданият ва ижтимоий ҳимоя муассасалари ходимларига таълим бериш (такомиллаштириш, малакасини ошириш, янги кўникмалар орттириш ва шу кабилар)

– аҳолининг ижтимоий заиф қатламининг бандлиги

– номоддий маданий меъросни асраш ва оммавийлаштириш

– анъанавий ижрочилик санъати ижрочилари ва муаллифларини қўллаб-қувватлаш

– миллий маданиятнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш

– кам сонли этник ахоли маданиятини сақлаб қолиш

– маданий турфахилликни сақлаб қолиш

Танловда асосий соҳасидан қатъий назар 25 ёшдан юқори бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин. Аризалар 2016 йилнинг 1 мартига қадар қабул қилинади.

Танловда иширок этишни истаганлар қўшимча маълумотлар учун oxusculture@gmail.com электрон почтасига мурожаат қилишлари мумкин.

Ариза шакли ШУ ЕРДА

Тўлиқ маълумот учун манба:  ШУ ЕРДА

2 Izohlar