×

O’quvchilar murojaati turkumidan: Samarqand tibbiyot instituti haqida


Blog

BO'LIM

Yangiliklar

O'QILGAN

2938 marta

CHOP ETILGAN

03.01.2019

Grantlar.uz tahririyatiga o’quvchilardan tez-tez xabarlar kelib turadi. Grantlar.uz ma’muriyati shunday xabarlarni sayt va kanalda e’lon qilib borish amaliyotini yo’lga qo’yganligini ma’lum qiladi. Quyida 2018-yilning 28-dekabr kuni Grantlar.uz tahriryatiga kelib tushgan murojaat hech qanday o’zgarishlarsiz e’lon qilinmoqda.

Ассалому алейкум, мен Самарқанд Тиббиёт институтидан ёзябман. Институтда (хавфсизлик нуқтаи назаридан фанни номини, исм-фамилиямни ёзмайман) ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ҳозир институтдаги ҳамма ошкор қилишга қўрқадиган муоммолар ҳақида баён қилмоқчиман. Ҳозир ёзмоқчи бўлганларим ўзим учун эмас, Самарқанд Тиббиёт олийгоҳида ўқиётган 3700 талаба, келажакда шу шифокорлар қўлида «даъво» топадиган минг минглаб одамлар учун.

Институтда ўқитиш тизими ўта «замонавий». Шунчалик замонавийки, талабалар «билими» ошгандан ошиб бормоқда. Лекин тиббиёт соҳаси бўйича эмас. Компютер технологиялари бўйича. Қуйида батафсил тушунтираман

Бизда, йаъни СамДТИда «модул» ўқитиш тизими. Бу қанақа тизим? Бу шунақанги тизимки, тиббиётни ботқоққа ботирадиган, уни буғадиган, уни ўлдирадиган. Моодле.самми.уз институтнинг веб сайти. Тизимда барча фанлар бўйича ҳамма маълумотлар рус тилида. Ўзбекча вариантнинг ўзи йўқ. Дарслар ноутбок, планшет, нетбок орқали ўтилади. Машғулотларга кириш мажбурий. Агар 24 соатдан кўп кирилмаса жазоланади(ҳар ҳолда корейс сериалларидек эмасу, жамоа орасида расмлар чиқарилиб катта экранларга). Ўқитувчиси билан биргаликда. Агар қуйидаги статистикага веб сайтларга ташрифлар сонига аҳамият берсангиз sammi.uz сайтига 20.12.2018 санада 11:00 гача 106000 марта ташриф буюрилган. О яхши эканда, ҳаммага фойдали, қизиқиб шунча марта кириларкан десангиз адашасиз. Бирортаси ихтиёрий эмас, ҳаммаси мажбурий.

Агар шу ёзганларимни кимларгадир ўқита олсам, ўқиётганларга савол, таълим муассасида ўқиётган 3700 кишидан қанчаси рус тилини биласиз деб ўйлайсиз? 100% чунки Тиббиёт ходимлари рус тилини билиши керак дейсизми. Фикрингиз тўғри. Лекин бизда тизимни «зўр»лигидан ўқувчилар тилни ўрганишга вақт топа олмаябди. Нафақат тил, балки, тиббиётга оид фанларни ўқишга ҳам илож топа олмаябди. Боши тестдан чиқмаябди.

Энди асосий масала. Барча ОТМ ларда якуний назорат оғзаки савол жавоб тарзида ўтади. Бизда ҳам 2013-йилга қадар шунақа эди. Бунда талабага қандай фойда. Ўтилган дарсларни такрорлаб, билимини мустаҳкамлайди. Ҳам оғзаки жавоб бериш орқали оғзаки нутқ ҳам ривожланади.

СамДТИ да қанақа. Барча эътибор якуний назорат сифатида бўладиган тест синовларига қаратилган. Ҳар битта фандан ўртача 1000-4000 тадан тест бор. Шунинг ичидан 100 таси ташланади. Талаба ишлаши учун. Яна айтаман, барча машғулотлар, тестлар рус тилида. Бир курс давомида 15-20 та фан ўтилади. Ўртача 2500 тадан тест бўлганда ҳам, бир курс давомида 50000 тестни ёдлаб чиқиши керак. Битта тестга 3 дақиқадан вақт кетганида 150000 дақиқа, содда илиб айтганда 104 кун. Бу вақтда нималар қилиш мумкин? Бу тарафи сизга ҳавола.

Шу даражадаки, ҳозир дарслар буткул абгор бўлган, барча ўқитувчилар талаб туфайли эътиборни ҳаммасини тестга ташлаган, агар талабаси тестдан йиқилса жазоланади. Шунинг учун фақат тест, тест, тест. Дарс ўтилмайди. Мавзу тушунтирилмайди. Оғзаки савол жавоб қилинмайди. Талабалар билан биргаликда фақат тест ўқилади. Кафедраларда хатто кунлик тестларни(200-500) икки марталаб дафтарга кўчириш буюрилмоқда.

Лекин йўлини қилганларга контакт деган нарса ҳам. Бу ҳудди қадим замонлардаги экс вариантларга ўхшайди. Саволларни бош ҳарфлари, жавобларни бош ҳарфлар телефондаги вcф.апк дастурига сақлаб қўйилади. Масалан, «Бугун ҳаво иссиқми? -Ҳа иссиқ» қуйидаги кўринишда бўлади. Бҳи.ҳи. Жуда оддий-а?

Ёзаман десам, бу тест тизимининг нақадар аҳмоқона эканлиги ҳақида кўп нарса бор. Хуллас, айтмоқчи бўлганим, тегишли ташкилотлар, одамлар бир сўраса, ўрганса, талабалардан ўзлаштириш ҳақида сўралса.

Публицистик қобилиятим йўқ, акс бу ҳолда бундан жуда таъсирли мақола чиқарди, бу товлаш, туҳмат, ёлғон нарсалар эмас. Жамиятни ўйлайдиган, одамларни соғлиғига бефарқ бўлмаган бир шифокорни сўзлари.

Биламан сиз жамиятда бўлётган ишларга беэътибор эмассиз, ҳозир давлатимизда тиббиётга, одамлар соғлиғига ташланаётган эътибор, пул ҳам анча катта. Лекин тиббиётнинг бир қисми бўлган Самарқанд тиббиёт институтида бўлётганишлар тескари пропорционал, бу кимгадир, ё қаергадир минус қилиш учун ёзилгани йўқ, оз бўлсада одамларга фойда тегиши учун.

error: Ma‘lumotni nusxalash ta‘qiqlangan!